Professional Documents
Culture Documents
1 дарс
1 дарс
Бисмиллаҳнинг шарҳи
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Муаллиф раҳимаҳуллоҳ китобини Аллоҳдан
мадад сўраб ва Аллоҳнинг исми билан табаррукланиб
(улуғланиб), бу борада Аллоҳнинг китобига эргашиб
ва Пайғамбар соллаллоҳи алайҳи ва салламнинг
мактуб ва ёзишмаларидан ўрнак олиб: “Китобимни
Аллоҳнинг исми билан бошлайман” деб бошлаганлар.
Мусанниф бу китобни ёзишдан олдин Аллоҳ
Таолонинг китобига ва Пайғамбаримиз соллаллоҳи
алайҳи ва салламнинг Рум, Форс ва бошқа жойларга
ёзган хатларига қараган эканлар. Росулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша хатларни нима
билан бошлаган эканлар? Аҳли сунна ҳар доим нима
билан юради, аҳли суннанинг қуроли нима десак,
Қуръон ва ҳадис. Аҳли сунна фақат Қуръондан ва
саҳиҳ ҳадислардан далил олади.
Энди мусанниф ҳам аҳли сунна ўлароқ,
китобларини Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим билан
бошлабдилар. Демак муаллиф қаердан
олганликларини айтаяптилар, мен Аллоҳдан мадад
сўрадим, шу китобимни ёзишимга Ўзинг ёрдам
бергин, мадад бергин дедим. Агар Аллоҳ таоло
мадад бермаса, ёрдам бермаса инсон ҳеч қанақа иш
қилолмайди, ҳатто қўлини ҳам кўтара олмайди.
Шунинг учун муаллиф китобни бошида “Аллоҳдан
мадад сўраб, бошладим деяптила. Аллоҳни исмини
улуғладим, Аллоҳнинг китобига эргашдим, яъни,
Қуръонга эргашдим деяптила”. Аллоҳнинг китоби
қайси эди, Қуръон эди. Мана шу Қуръонга
қарасалар, оятни бошида Аллоҳ таоло
“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” деб сураларни
бошланган экан. Кейин муаллиф суннатга,
Пайғамбар соллаллоҳи алайҳи ва салламнинг
мактуб ва ёзишмаларига қарадилар,
пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам хат ва
мактубларини Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
билан бошланган эканлар. Пайғамбаримиз
соллаллоҳи алайҳи ва салламдан ҳадис бор:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қайси
иш Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳимсиз
бошланадиган бўлса, уни охири кесик ”,
деганлар. Мана шунинг учун мусанниф ҳам бу
китобларини Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим билан
бошладилар.
Билайликки, Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим ҳам
бир оят экан. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳимнинг
ичида Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг учта исми бор
бўлиб, улар “Аллоҳ”, “Ар-Роҳман”, “Ар Роҳим”
исмларидир. Аллоҳ таолонинг шу учта исми
китобда битта-биттадан очиқланяпти.
“Аллоҳ” сўзи яратувчи жалла жалолуҳнинг
атоқли исмларидан бўлиб, барча исмлар унга тобе
бўлади. Тобе нима дегани: Аллоҳ таолонинг Аллоҳ
исми энг буюк, энг атоқлик исми бўлиб, қолган
барча исмлари унга эргашади. Аллоҳ таолонинг
қолган ҳамма исмлари, шу исмга қайтади.
“Ар-Роҳман” Аллоҳга хос бўлган исмлардан
бўлиб, Аллоҳдан бошқага ишлатилмайди. Яъни,
фақат, Аллоҳга ишлатилади, бандага
ишлатилмайди.
“Раҳмон” - кенг раҳмат билан сифатланувчи
маъносидадир. “Роҳман” исмидан нима чиқади
дейилса “меҳрибонлик” маъноси чиқади. Дунёга
қарайлик, Аллоҳнинг меҳрибонлиги, раҳматидан
эмасми, мўминга ҳам, кофирга ҳам, фожирга ҳам,
фосиққа ҳам, мунофиққа ҳам Аллоҳ таоло ризқ
бериб қўйибди. Бу дунёда мўмин ҳам, кофир ҳам,
фожир ҳам, фосиқ ҳам, мунофиқ ҳам ейияпти,
ичияпти, шу ҳаводан нафас оляпти, “бўлди, сен
кофир бўлдинг, сен мени тан олмадинг, ёки сен
мунофиқ бўлдинг, яъни мусулмонларни ичига
кирсанг мусулмонсан, дин душманларини олдига
кирсанг улардексан, бўлди, сенга ҳаво йўқ, сенга
овқат йўқ, сенга сув йўқ”, деяптими? - йўқ, Аллоҳ
“Роҳман” исми билан кенг раҳмат эгаси, ҳаммага,
нафақат инсонларга, ҳайвонлар оламига,
ўсимликлар оламига, хуллас, ҳаммасига меҳрибон
экан. Ҳайвон туққандан кейин, уни ташлаб қўйдими,
йўқ, онага меҳр бериб қўйди, туққан боласини ўзи
ялаб-ялаб қараб олади. Бу қанақа ҳидоят, ким берди
буни? Бу Аллоҳ таолонинг раҳматидан. Демак,
Аллоҳ таолонинг “Ар-Роҳман” исми – “жуда ҳам
кенг раҳмат соҳиби” дегани экан.
“Ар-Роҳийм” ҳам Аллоҳнинг исмларидан бир
исмдир. Уни Аллоҳга ҳам, бошқага ҳам истеъмол
қилиш мумкин. Истеъмол - ишлатиш дегани.
Қандай қилиб бошақаларга ишлатади, деса, бу
вафот этган кишини айтамизку, “Аллоҳ раҳим
қилсин, жойи жаннатда бўлсин”, дейилади. Мана
шу майитларга айтилади, ёки бандаларга
ишлатишда Абдураҳим исми бор. Шу
важҳ(сабаб)дан айтиляпти, лекин қиёмат куни
нима бўлади дейилса, ана энди Роҳман билан
Роҳийм ажралади. Роҳийм қиёмат кунида фақат
мўминларга ишлатилади, кофирларга
ишлатилмайди. Бу дунёда кофирларга раҳмати
билан Раҳмон исми билан, меҳрибонлиги билан
беряпти, энди қиёматдачи, йўқ, энди бу қиёмат
кунида кофирларга ишламайди, бу қиёмат кунида
фақат мўминларга ишлайди. Ар-Роҳимнинг
маъноси: “давомли раҳмат эгаси”, дегани.
Демак, инсон охиратга борганда Аллоҳнинг
раҳмати давомли бўладими? Жаннатдан
чиқиладими? Йўқ инсон Жаннатга киргандан
кейин жаннатда абадий қолади. Жаннатда на ўлим
бор, на чиқишлик бор, на зерикиш бор. Мана
шунинг учун ҳам Аллоҳнинг раҳмати охиратда
мўминларга бўлгандан кейин, у давомлий бўлади.
Демак, Раҳмон - кенг раҳмат соҳиби, Роҳийм -
узлуксиз раҳмат эгаси, дегани. Узлуксиз дегани,
узилиб қоларканми, у? Йўқ, узилмас экан, у,
узлуксиз дегани умуман узулмайдиган раҳмат
эгаси, дегани.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: “Раҳмон
Аллоҳ субҳанаҳу таолода бор бўлган сифатга,
Раҳим эса унинг марҳумга (яъни раҳм қилинувчига)
тааллуқига далолат қилади”.
Раҳмон - Аллоҳ таолода бўлган сифат:
меҳрибонлик, ҳаммага меҳрибон, кофир ҳам касал
бўлса, тузалмаяптими? Ёки кофирнинг ҳам бошига
мусибат тушса, ўша мусибатини Аллоҳ таоло
енгиллаштирмаяптими? Мана, улар ҳам
қийналишяпти, кейин тузалишяпти, лекин улар
ажрсиз чиқишади. Мўъминга қаралса, мўъмин ҳам,
мусибатланади, касал бўлади, у яна тузалади, лекин
мўмин нима билан чиқади, мўъмин ажр билан
чиқади. Мана бу ерда шунинг учун Роҳим исми нима
экан дейилса, Роҳийм исми, узлуксиз раҳмат эгаси,
дегани экан.