Download as docx, pdf, or txt
Download as docx, pdf, or txt
You are on page 1of 2

ПРЕСС РЕЛИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил


20 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо
этилган Адиблар ҳиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлар
ижросини таъминлаш, Тошкент давлат юридик университети ходим ва
талабаларининг маънавий дунёсини адабиёт билан янада бойитиш, буюк
адибларимизнинг юксак меъросини қадрлаш, уларни кенг ўрганилишини
тарғиб қилиш ва адабиётга, сўзга, шеъриятга бўлган ҳурматини янада
ошириш ҳамда ўзбек адабиётининг забардаст вакилларидан бири Ғофур
Ғулом ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш бўйича
самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, 2020 йилнинг июль-август ойлари давомида университет
талабалари ўртасида ўзбек адабиётининг забардаст вакилларидан бири Ғафур
Ғулом ҳаёти ва ижодини кенг тарғиб қилишга бағишланган “Ўз элининг
ўктам куйчиси” мавзусидаги “Энг яхши шеър” танлови, “Ватан ва
миллатни мадҳ этган улуғ ижодкор” мавзусида мақолалар танлови, “Биз
севган адиб” мавзусида “Энг яхши видеоролик” танлови, “Aдиб тимсоли
ёшлар нигоҳида” мавзусида “Энг яхши портрет” танлови ҳамда
аудиороликлар танлови ўтказилди. Танловда 50 дан ортиқ талабалар ўз
ижодий ишлари билан иштирок этди.
Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодига бағишланган
https://gafurgulommerosi.uz/index.php номли махсус веб-сайт яратилди ва
контент билан тўлдириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга
университет кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири Ғофур Ғулом қаламига
мансуб китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Университетнинг YouTubeдаги
саҳифасида жойлаштириш учун адибнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган
лавҳалар тайёрланмоқда.
Университет томонидан Ғафур Ғулом ҳақида “Шарқдан
келаётирман” мавзусидаги ҳужжатли филм сценарийси тайёрланди ва
фильмни суратга олиш билан боғлиқ ишлар амалга оширишда “O‘zbekkino”
Миллий агентлиги билан ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Тошкент давлат юридик университетида Ғофур Ғулом номидаги


махсус стипендия ва кўкрак нишони таъсис этилди. Мазкур Ғафур Ғулом
номидаги махсус стипендияга эса ҳар бир факультетдан бир нафардан талаба
сазовор бўлиши мумкин. Номзодлар ўқиш ва ижодий жараёнда фаол,
китобхонлик тарғиботига муносиб ҳисса қўшаётган ёш қаламкашлар
орасидан танлаб олинади. Стипендияни қўлга киритиш учун улар тест
синовидан ўтиши лозим.
Ғафур Ғулом номидаги кўкрак нишони билан нафақат ижодкор
талабалар, балки ўқитувчиларни ҳам тақдирлаш кўзда тутилган. Бу ҳолда
ғолибларга бир марталик пул мукофоти тақдим этилади.
Маълумот ўрнида Ғафур Ғулом номидаги кўкрак нишони Давлат белгиси
ДУК да зарб этилди.
Тошкент давлат юридик университетида жамоатчилик асосида фаолият
юритувчи илмий-амалий маслаҳатчи лавозими жорий этилди. Ушбу
лавозимга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси тавсияси асосида Ғафур Ғулом
уй-музейининг илмий ходими Л.Илҳомжонов тайинланди. Илмий
маслаҳатчининг асосий вазифалари этиб Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодини
чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш билан шуғулланиш, ҳамда адибнинг
ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича ўқитувчи ва
талабалардан ташкил топган ижодий гуруҳлар фаолиятини
мувофиқлаштириш кабилар белгиланди.
Бундан ташқари Тошкент давлат юридик университети жамоаси
томонидан Ғафур Ғуломнинг “Фарзандларимга” номли китоби ҳамда Шум
бола асари рус тилига таржима қилиниб нашр этилди. Мазкур китоблар
таълим муассаларига тарқатилиш режалаштирилган.
Тошкент давлат юридик университети Ахборот ресурс марказида
Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодига бағишланган махсус бурчак ташкил этилди.
Бугун ушбу махсус экспозициянинг очилиши бўлиб ўтди.

You might also like