Download as docx, pdf, or txt
Download as docx, pdf, or txt
You are on page 1of 2

ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМАСИ № ФТС-001

Фарғона шахар 2022 йил 1 сентябр

Тузилди ушбу шартнома шу хақдаким, Фарғона вилояти, Қўштепа тумани,


Қувурбоши М.Ф.Й Миришкор 66 – уйда яшовчи фуқаро Эрматов Ёркинжон Муқимович
«Сотувчи» деб юритилади, бир томондан "Фарғона Турсунали Сервис" маъсулияти
чекланган жамияти Устави асосида ҳаракат қилувчи, кейинги ўринларда «Сотиб олувчи» деб
юритилади Т. Турғунов, иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида мазкур
шартномани туздилар:

1.ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Сотувчи ўзига тегишли товарни Сотиб олувчига мулк килиб топшириш, Сотиб олувчи
эса ушбу товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. Товар ҳақида маълумотлар: Ушбу шартноманинг 1.3 кисмидаги № 1 жадвалида
кўрсатилган.
1.3.
Улчов
№ Товарнинг номи Миқдори Бахоси Суммаси
бирлиги
1 Юк ташиш учун мулжалланган 16 100
дона 1 16 100 000
мотороллер 000
2
Жами: 16 100 000

1.3. Товарнинг умумий бахоси Ўн олти миллион бир юз минг сумни ташкил этади.

2. ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ
2.1. Ушбу шартнома бўйича тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Шартнома икки томон ўртасида имзоланганидан сўнг 10 банк куни ичида Сотувчига
олдиндан 10 % миқдорида пул тўлайди.
2.2. Тўлов шакли: Сотувчга нақд пул бериш йули билан амалга оширилади.

3. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Сотувчининг мажбуриятлари:
3.2. Шартноманинг 2.1 банди Сотиб олувчи томонидан бажарилган санадан бошлаб товарни
3 банк кун ичида Сотиб олувчига топшириши шарт.
3.3. Товарни ва унга оид ҳужжатларни ушбу шартнома шартлари асосида Сотиб олувчига
топшириш.
3.4. Товарни шартнома шартларига жавоб берадиган миқдорда ва сифатда, ташиш жараёнида
унинг бузилиши, синиши ёки йўқ булиши мумкинлигини истисно қиладиган даражадаги
идишларда ва жойлаштирилган холда топшириш.
3.5. Сотиб олувчининг мажбуриятлари:
3.6. Товарни 3 кунлик муддатда кўздан кечириш. Товарнинг мазкур шартнома талабларига
мос келмаслиги аниқланган тақдирда, Сотиб олувчи шу муддатда Сотувчига аниқланган
номувофикликлар ҳақида маълумотларни акс эттирувчи хабарнома (рекламация)
юборади.
3.7. Сотувчи сифати лозим даражада бўлмаган товарлар юборилганлиги ҳақида хабарномани
олган пайтдан бошлаб 1 кун ичида сифати лозим даражада бўлмаган товарни
сифатлисига алмаштириш.
4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган
ҳолларда, товар етказиб берувчи сотиб олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбурият бажарилмаган қисмининг 0.5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда
пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар баҳосининг 50 фоиздан ошиб
кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни
товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик
оқибатида етказилган зарарни коплашдан озод этмайди.
4.2. Агар етказиб берилган товарлар сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар,
техник шартлар, намуналарга (эталонларга) қонун ҳужжатларида ёки хўжалик
шартномасида белгиланган бошка мажбурий шартларга мос келмаса, сотиб олувчи
товарларни қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, етказиб берувчидан
сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар қийматининг 25 фоизи
миқдорида жарима ундириб олишга, агар товарлар ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган
суммани белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир. Сифати,
ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар етказиб берганлик учун жарима
етказиб берувчидан акцептсиз тартибда ундириб олинади.
4.3. Етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.1
фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня тўлайди.
4.4. Тарафларнинг жавобгарлик ҳолатлари Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги» Қонуни
бўйича амалга оширилади.
5. ШАРТНОМАНИ УЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР КИЛИШ ТАРТИБИ
5.1. Ушбу шартномага хар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда
расмийлаштирилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган
тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.
5.2. Шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки
Ўзбекистон Республикасини амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга
кўра, етказилган зарар қопланган ҳолда йўл қўйилади.
6. НИЗОЛАРНИ ХАЛ КИЛИШ ТАРТИБИ
6.1. Ушбу шартнома бўйича ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган
барча низолар ёзма талабнома билдириш тартибига риоя қилинган холда ҳал этилади.
6.2. Билдирган талабномасига қонунда белгиланган бир ойлик муддат ичида жавоб олмаган
ёки талаблари қаноатлантирилмаган тақдирда, хуқуқи бузилган деб ҳисобловчи тараф
низони ҳал қилиш учун даъво аризаси билан жавобгар жойлашган хўжалик судига
мурожаат килишга ҳакли.
7. БОШҚА ШАРТЛАР
7.1. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккаласи хам бир хил юридик кучга эга деб
ҳисобланади ва тарафларга бир нусхадан берилади.
7.2. Шартноманинг амал килиш муддати 2023 йил 31 декабр ойга қадар.

8. ТАРАФЛАРНИНГ ЮРИДИК
МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ.

СОТУВЧИ: СОТИБ ОЛУВЧИ:

Эрматов Ёрқинжон Муқимович "Фарғона Турсунали Сервис" МЧЖ

Фарғона вилояти, Қўштепа тумани Фарғона ш, Нодирабегим М.Ф.Й


Қувурбоши М.Ф.Й Миришкор 66 - уй А. Навоий кўчаси 70 а уй
Паспорт: АВ 9951415 20.06.2018 йилда х/р: 202080007044058219001
Қўштепа туман ИИБда берилган ИНН: 300497275 МФО: 00544
Тел: 998 (90) – 581 – 72 - 30 АТБ “Ипотека банк” Фарғона ф

Ё. М. Эрматов _________________ Т. Турғунов_______________

You might also like