Professional Documents
Culture Documents
Offer 656b253c36375
Offer 656b253c36375
томонидан
жисмоний шахсларга миллий валютадаги
банк карталари орқали онлайн микроқарз
ажратиш тартибига 1-илова
6
2.1. Банк Қарз олувчининг микроқарз олиш тўғрисидаги аризаси(талаби)да
кўрсатилган суммада, бироқ Банк томонидан қарз олувчи учун скоринг модели асосида ҳисоб-
китобдан келиб чиқиб, Банк томонидан бир қарз олувчига ажратилиши белгиланган
миқдордан ортиқ бўлмаган суммада онлайн микроқарз тақдим этилади, Қарз олувчи эса
олинган онлайн микроқарз суммасини Банкка ўз вақтида қайтариш ва мазкур шартнома
шартларига мувофиқ онлайн микроқарздан фойдаланганлик учун фоизларни ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олади.
3. Онлайн микроқарз ажратиш тартиби ва шартлари
3.1. Онлайн микроқарз маълум пул даромадларига эга бўлган, жумладан иш ҳақи
ва пенсия тўловларига эга жисмоний шахсга ажратилади.
3.2. Жисмоний шахсларга онлайн микроқарз ажратиш Банкнинг амалдаги мобил
иловаси орқали офертага мувофиқ амалга оширилади.
3.3. Банк томонидан ажратиладиган онлайн микроқарз қайтаришлик, тўловлилик,
муддатлилик, таъминланганлик тамойиллари асосида ажратилади.
3.4. Онлайн микроқарз банк томонидан белгиланган скоринг таҳлиллари
талабларга мувофиқ мижозларга ажратилади. Банк мижозларга онлайн микроқарз
ажратиш бўйича скоринг таҳлилини амалга ошириш мезонларини мустақил белгилайди.
Онлайн микроқарз қарз олувчи томонидан мустақил тасарруф этилади.
3.5. Онлайн микроқарз таъминотига мажбуриятни таъминлаш усули сифатида
кредитни қайтмаслик хатари бўйича банк томонидан суғурта таъминоти амалга
оширилади. Суғурта бўйича кредитнинг таъминоти билан боғлик тўлов амалга
оширилмасдан онлайн микроқарздан фойлаланишга йўл қўйилмайди.
3.6. Тақдим этилган онлайн микроқарз бўйича кредитнинг қайтмаслик хатари
суғурталаниши қарз олувчини мазкур шартнома асосида унга ажратилган онлайн
микроқарзи бўйича асосий ва фоиз қарздорликларини тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
3.7. Онлайн микроқарзни тўлаш қарз олувчининг танловига мувофиқ аннуитет ёки
дифференциал тўлов усулида амалга оширилади.
3.8. Қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини аниқлаш бўйича скоринг таҳлили
билан боғлиқ харажатлар Банк хизматлари учун ўрнатилган тарифларда белгиланган
миқдорларда ундирилади.
3.9. Онлайн микроқарз бўйича фоизлар ҳақиқатда берилган онлайн микроқарз
суммасининг қолдиғига нисбатан кунлик ҳисобланади, фоизларни қайтариш электрон
оферта ва унинг ажралмас қисми бўлган тўлов жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
3.10. Электрон оферта шартига мувофиқ қарз олувчининг банк олдидаги онлайн
миқроқарзи бўйича муддати ўтган қарздорликлари қарз олувчининг топшириғисиз ва
розилигисиз банк томонидан унга тегишли барча банклардаги сўмдаги ва хорижий
валютадаги банк ҳисобварақларидан, жумладан банк омонати, пластик карталари ва
бошқа ҳисобварақлардаги мавжуд маблағларни дастурий ҳисобдан чиқариш (ўчириш)
йўли билан сўндирилиши мумкин.
Бунда, банк ушбу маблағ ҳисобидан чиқарилган санадан бошлаб кейинги иш
кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳисобварақ эгасига унинг ҳисобварағидан қанча миқдордаги
маблағ қандай сабабларга асосан ва кимнинг фойдасига чиқарилганлигини кўрсатган
ҳолда СМС хабарнома юборади.
3.11. Мазкур онлайн микроқарзни тўлиқ фоизи ва асосий қарзи билан
сўндирмагунига қадар унга кейинги онлайн микроқарз ажратилишига йўл қўйилмайди.
7
Мижоз томонидан 10 000 000 сўм лимит микроқарздан 8 000 000 сўм олинган бўлса, қайта
оферта асосида яна 2 000 000 сўм олишга рухсат берилиши мумкин, лекин биринчи
берилган микроқарздан фоизи ва асосий қарзидан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд
бўлмаслиги лозим.
3.12. Мижоз онлайн микроқарздан фойдаланиши учун шахсий мобил алоқа воситаси
орқали банк мобил иловасининг сўровнома шаклига киради ҳамда мобил илова функционаллигида
белгиланган кетма-кетликда онлайн микроқарзнинг шартлари билан танишади.
Мижоз электрон офертани акцептламасдан олдин уни мобил алоқа воситасида
сақлаб олиши ҳамда тегишли воситаларда чоп этиб танишиб чиқиши мумкин. Оферта
мижоз томонидан акцеплангандан сўнг ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади ва оқибатлар
келтириб чиқаради. Оферта билан танишиш жараёнида мижоз онлайн микроқарзнинг
шартлари, жумладан, йиллик фоиз ставкаси билан танишиши лозим.
3.13. Онлайн микроқарз бўйича муддати ўтган асосий қарздорликка нисбатан муддат
кечиктирилган кундан бошлаб белгиланган йиллик фоиз ставкаси 1,3 маротаба оширилган
тарзда ҳисобланиши мумкин.
3.14. Микроқарз бўйича фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (жарима, пеня)
ундириш ва жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашда йиллик микроқарз
суммасининг ярмидан ошмаслиги лозим.
3.15. Бир қарз олувчи учун онлайн микроқарзнинг юқори миқдори – 10 000 000
сўмгача ажратилади.
3.16. Бир мижоз учун онлайн микроқарз ажратишнинг энг кам суммаси – 1 000 000
сўм.
3.17. Банк томонидан онлайн микроқарзни тақдим этиш муддати – 12 ой.
3.18. Онлайн микроқарзнинг фоиз тўлови йиллик 28 фоиз ташкил этади.
3.19. Онлайн микроқарз таъминоти сифатида кредитни қайтарилмаслик хатарини
суғурталаш полиси қўлланилади.
3.20. Ушбу электрон офертани акцептлаш орқали қарз олувчи онлайн микроқарзни
кўриб чиқиш, тақдим этиш ва сўндириш жараёни билан боғлиқ мақсадларда Ўзбекистон
Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ
зарур ҳажмдаги қарз олувчининг шахсий маълумотларини расмий манбалардан сўраш, олиш,
қайта ишлаш ва беришга ўз розилигини билдиради ва бу борада банкка ваколат беради.
3.21. Дастлабки аризани тақдим этишда қарз олувчи ўзининг бир ёки бир неча банк
карталарини кўрсатади ва муддати ўтган қарздорлик ҳисобига низосиз тартибда улардан
пул маблағларини ечиб олишга ўз розилигини билдиради ҳамда банкка ушбу ҳуқуқни
тақдим этади.
4. Онлайн микроқарзни қайтариш
4.1. Қарз олувчи олинган онлайн микроқарз ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов
жадвалига мувофиқ белгиланган муддатларда сўндириш мажбуриятини олади.
4.2. Онлайн микроқарз бўйича фоизлар ҳар куни асосий қарз қолдиғига нисбатан
ҳисоблаб борилади. Фоизлар 365 кундан иборат бўлган йиллик базавий даврдан келиб чиққан
ҳолда ҳисобланади.
4.3. Онлайн микроқарз бўйича қарздорликни сўндириш қарз олувчи томонидан
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган исталган қонуний усуллар ва манбалар орқали
тўловни амалга ошириш йўли билан амалга оширилади.
8
4.4. Қарз олувчи томонидан онлайн микроқарз тўловлари қуйидаги кетма-кетликда
сўндирилади:
асосий қарзга ҳисобланган фоизлар;
муддати ўтган фоизлар;
асосий қарздорлик.
10
л) қарз олувчи онлайн микроқарзни қайтариш муддатларини бузганда, пеня ва
оширилган миқдорларда фоиз тўловларни монеликсиз тўлаш ва бошқа мажбуриятларга
ҳам эга бўлиши мумкин.
6. Маҳфийлик
6.1. Мазкур офертага мувофиқ томонлар бир-бирига тақдим этилган барча
маълумотлар маҳфий ахборотлар ҳисобланади.
6.2. Ушбу талабларни бузган тараф бунинг оқибатида иккинчи тарафга етказилган
зарарни тўлиқ хажмда қоплайди.
7. Енгиб бўлмайдиган куч (Форс-мажор) ҳолати
7.1. Томонлар ушбу оферта бўйича мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим
даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар ҳисобланади, мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги
ёки лозим даражада бажарилмаганлиги енгиб бўлмайдиган куч таъсирида вужудга келган
ҳолатлар бундан мустасно.
7.2. Форс-мажор ҳолатлари вужудга келган тақдирда томонлар дарҳол юзага келган
вазиятдан чиқиш йўлларини қидириш учун музокаралар олиб борадилар ва бундай
ҳолатларнинг оқибатларини камайтириш учун барча воситаларни қўллайдилар.
8. Низоларни кўриб чиқиш тартиби
8.1. Томонлар ўртасидаги келишмовчилик ва низолар мазкур офертага мувофиқ
ҳамда қонунчиликда ўрнатилган тартибда музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
8.2. Низони судгача ҳал қилишда талабнома юбориш тартибига амал қилинади.
8.3. Талабнома юборилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида Қарз олувчи унда
кўрсатилган талабларни лозим даражада бажармаганда, Банк тегишли талаб билан судга
мурожаат қилишга ҳақли.
9. Бошқа шартлар
9.1. Электрон тўлов ҳужжатлари пул ҳисоб-китоб ҳужжатига тенглаштирилади ва у
билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
9.2. Ушбу шартномага мувофиқ банк ва қарз олувчи ўртасида маълумот
алмашинуви, ўзаро хабардор қилиш воситаси сифатида банкнинг “SMS banking” ёки
бошқа алоқа хизмат турига уланиш орқали тегишли тартибда йўлга қўйилиши мумкин.
9.3. Мазкур шартнома (оферта) уни қарз олувчи акцептлаган вақтдан бошлаб кучга
киради ва мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар амал қилади.
9.4. Мазкур оферта билан тартибга солинмаган барча муносабатлар Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга
солинади.
10. Томонларнинг манзиллари ва реквизитлари
11
БАНК: ҚАРЗ ОЛУВЧИ:
Ф.И.Ш. ________________________________
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг
__________ филиали
Паспорт серияси ва № __________________
Юридик манзили_______________________
Ким томонидан ва қачон берилган
Реквизитлари (Вакиллик ҳ/р, МФО, ИНН) _______________________________________
_______________________________________
Яшаш жойи манзили: __________________
Тел./факс рақами:__________________
_______________________________________
_____________________
Индекси: ______________________________
иш: ____________________
уяли: ___________________
ИМЗО__________
12