Professional Documents
Culture Documents
20-мавзу.пул муомаласи
20-мавзу.пул муомаласи
20-мавзу.пул муомаласи
ВАЗИРЛИГИ
“ИҚТИСОДИЁТ” КАФЕДРАСИ
“ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ”
фанидан мултимедия материаллари (слайдлар)
Тузувчи: З. Г. Аллаберганов.
Тошкент–2022
1
Маърузачи: З.Аллаберганов 2
Пул муомаласи – бу товарлар айланиши, нотовар
характердаги битимлар ва ҳисобларга хизмат қилувчи нақд
пуллар ва унга тенглаштирилган молиявий активлар (кредит
пуллар) ҳаракати.
Бошқача айтганда пул муомаласи – бу хўжалик айланмасида
пулнинг доимо ҳаракатда бўлиши, уни ўз функцияларини
тўхтовсиз бажариб туришидир.
Маърузачи: З.Аллаберганов 3
Маърузачи: З.Аллаберганов 4
Муомала учун зарур бўлан пул
миқдори барча сотиладиган товар
ва хизматлар суммасига тўғри
мутаносиб, пул ҳаракати тезлигига
тескари мутаносиб бўлиб, ана шу
боғланиш пул муомаласи
қонунининг мазмунини
ифодалайди.
Маърузачи: З.Аллаберганов 5
М = PQ / V;
М – муомала учун зарур пул
Унинг математик миқдори;
ифодаси
РQ – йил давомида яратилган
ЯИМ ёки турли нархлар
даражасида сотиладиган барча
товарлар ва хизматлар миқдори
(суммаси);
V – пулнинг айланиш тезлиги;
V = 12/Т;
Т – пул бирлигининг 1 марта
айланиш учун кетган вақт, яъни
пулнинг банкдан чиқиб, яна
қайтиб келиши учун кетган
вақт.
Маърузачи: З.Аллаберганов 6
QР
M ; бунда
V
Маърузачи: З.Аллаберганов 7
Маърузачи: З.Аллаберганов 8
Муомала учун
зарур пул миқдори
Классик сотишга чиқариладиган
назария товарларнинг қиймат
миқдори ва уларнинг
олтин асосига тенг
Пул муомаласи келиши ғоясини илгари
тўғрисидаги суради
назариялар
Бу назарияга кўра
муомаладаги пул
миқдорининг ўзгариши
Миқдорийлик товарлар нархининг
назарияси ўзгаришига олиб келади
ва бу ўз навбатида
пулнинг харид қувватини
ўзгартиради
Маърузачи: З.Аллаберганов 9
Бунда Фишер тенгла-
маси (МV =PQ) нархлар
И.Фишер пул массасига тўғри
ёндашуви мутаносибликда, пул-
нинг қадр-қиймати эса
унинг миқдорига тес-
Пул муомаласи кари мутаносибликда
тўғрисидаги боғлиқ бўлишини
назариялар кўрсатади.
Маърузачи: З.Аллаберганов 11
Иқтисодиётга ажратилган кредитлар ва уларнинг
таркиби (трлн. сўм)
Маърузачи: З.Аллаберганов 12
Маърузачи: З.Аллаберганов 13
Маърузачи: З.Аллаберганов 14
Пул бозори турлари
М0 = нақд пуллар;
М1 = М0 + ҳисоб варақаларидаги пул қолдиқлари +
маҳаллий бюджет маблағлари + бюджет, жамоат ва
бошқа ташкилот маблағлари;
М2 = М1 + банклардаги муддатли омонатлар;
М3 = М2 + чиқарилган сертификатлар + аниқ
мақсадли заём облигациялари + давлат заём
облигациялари + хазина мажбуриятлари.
Мn, яъни барча пул агрегатлари суммаси мамла-
катдаги умумий пул таклифини ташкил қилади.
Маърузачи: З.Аллаберганов 16
Маърузачи: З.Аллаберганов 17
Пулга талаб – бу айрибошлаш битимлари ва
инвестицион мақсадлар учун пулга бўлган талаб
суммасидир.
Маърузачи: З.Аллаберганов 18
Пулга талаб ҳақидаги назариялар
Тақсимлаш вазифаси
Эмиссия
Назорат қилиш
Бўш пул маблағларини ҳаракатдаги,
оборотдаги капиталга айлантириш
Рағбатлантириш
Маърузачи: З.Аллаберганов 22
Кредит маблағлари манбаи қуйидагилар:
• амортизация ажратмалари;
• маҳсулот сотиш ва хизмат кўрсатишдан олинган пул
маблағлари;
• корхоналарнинг ишлаб чиқариш, фан ва техникани
ривожлантириш ҳамда моддий рағбатлантириш фондлари;
• корхоналар фойдаси;
• бюджет ташкилотлари, касаба уюшмалари ва бошқа
ижтимоий ташкилотларнинг банкдаги жорий пул
маблағлари;
• аҳолининг бўш турган пул маблағлари;
• банк ресурслари ва давлатнинг захирадаги пул
маблағлари;
• чет эл инвестициялари ва кредитлари.
Маърузачи: З.Аллаберганов 23
Биринчи Иккинчи
тамойил тамойил –
– кредитнинг кредит учун
маълум муддат хақ тўлаш
учун берилиши зарурлиги
Кредит
тамойиллари:
Учинчи Тўртинчи
тамойил –
тамойил –
Фоиз ставкаси кредитнинг
қайтаришлик кафолатланиши
ёки нормаси
Маърузачи: З.Аллаберганов 24
• Фоиз нормасига таъсир қилувчи омиллар
Маърузачи: З.Аллаберганов 25
Кредит турлари:
• Банк кредити – бу кредит муассасалари (банклар,
фондлар, ассоциациялар) томонидан ҳар қандай хўжалик
субьектлари (тадбиркорлар, корхоналар, ташкилотлар ва
бошқалар)га пул шаклида – ссуда тарзида берилади. Банк
кредити қисқа (1 йилгача), ўрта (1 йилдан 5 йилгача) ва
узоқ (5 йилдан ортиқ) муддатга берилиши мумкин.
• Истеьмол кредити. Истеьмол кредити аҳоли
эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган.
• Ипотека кредити: кўчмас мулк (ер, бино, уй-жой
кабилар)ни гаровга қўйиб олинадиган кредит.
• Давлат кредити: Давлат бир томондан қарз олувчи,
иккинчи томондан қарз берувчи сифатида майдонга
чиқади.
• Хўжаликлараро пул кредити хўжалик юритувчи
субъектларни бир-бирига берадиган кредит.
• Халқаро кредит бу ссуда капиталининг халқаро
миқёсидаги харакатидир.
Маърузачи: З.Аллаберганов 26
Банклар -жамиятда мавжуд бўш пул маблағларини тўплаш,
жойлаштириш ва уларнинг ҳаракатини тартибга солишга
хизмат қилувчи кредит муассасасидир.
.
Банклар қуйидаги ишларни амалга оширади:
• пул ва қимматбаҳо буюмларни омонатга олиб, сақлаб
беради;
• пул билан бўладиган хисоб-китоб операцияларини,
хусусан пул тўлаш ишларини бажаради;
• чет эл валютасини сотади ва сотиб олади;
• ўз қўлидаги пулни қайтаришлик, фоизлик ва муддатлилик
шартлари билан унга муҳтожларга қарз (ссуда)га беради,
яъни кредит билан шуғулланади;
• ўз пулига акция сотиб олиб, уни бошқа соҳага
жойлаштиради;
• бизнес юзасидан маслаҳат беради ва ҳоказо.
Маърузачи: З.Аллаберганов 27
Ривожланган мамлакатлар учун икки бўғинли банк тизими хос. Бунда
биринчи бўғин мамлакатда пул муомаласини ташкил этувчи ва назорат
қилувчи Марказий банк бўлса, иккинчи бўғинни мустақил ва марказий
банкка бўйсунувчи тижорат ва махсус банклар ташкил қилади.
:
Ўзбекистон Республикасида икки босқичли банк тизимини
ташкил этишга реал асос 1991 йил 15 февралда“Банклар ва банк
фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни асосида
юзага келди. Бу қонунга асосан давлат бошқарув органлари
республика Марказий банки фаолиятига аралашмасликлари керак
эди.
Маърузачи: З.Аллаберганов 28
Тижорат банклар – фойда олиш тамойиллари асосида фаолият
юритувчи хўжалик мавқеига кўра акционерлик типидаги ва
ҳуқуқий мавқеи бўйича бирор соҳага ихтисослашган кредит
муассасасидир.
Маърузачи: З.Аллаберганов 29
Тижорат банкларининг бош офислари
Маърузачи: З.Аллаберганов 30
Марказий банк - давлат банки ҳисобланиб, мамлакатда пул
кредит тизимини марказлашган тартибда бошқаради ва давлат-
нинг ягона кредит сиёсатини амалга оширади.
Марказий банкнинг вазифалари
• Барча банкларнинг мажбурий эҳтиётлари (резервлари)ни сақлайди;
• давлатнинг пулкредит (монетар) сиёсатини амалга оширади;
• тижорат банклар фаолиятини уйғунлаштиради ва улар устидан
назоратни амалга оширади;
• чекларни қайд қилиш механизмини таъминлайди, банклараро ҳисоб-
китобларни амалга оширади;
• тижорат банкларига кредитлар беради;
• мамлакатнинг расмий олтинвалюта захираларини сақлайди;
• халқаро валюта бозорларида миллий валюталарни айирбошлайди;
• муомалага миллий валютани чиқаради ва пул муомаласини тартибга
солади.
Маърузачи: З.Аллаберганов 31
Марказий банк қайта молиялаш ставкаси ва банклараро фоиз
ставкалари
18.03.2022 - ... 17
11.09.2020 — 17.03.2022 14
15.04.2020 — 11.09.2020 15
25.09.2018 — 14.04.2020 16
28.06.2017 — 24.09.2018 14
01.01.2015 — 27.06.2017 9
Маърузачи: З.Аллаберганов 32
• Марказий банк иқтисодий вазиятга қараб “арзон” ёки “қиммат” пул
сиёсатини юритади.
Агар иқтисодиётда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш
қувватлари, ишсизлик мавжуд бўлса, Марказий банк “арзон” пул
сиёсатини юритади ва кредит олишни осонлаштиради. Бунинг учун
давлат очиқ бозорда давлат қимматли қоғозларни банклар ва аҳолидан
сотиб олади, эҳтиёт нормасини камайтиради ва ҳисоб ставкаси
пасайтиради. Натижада пул таклифи кўпаяди, фоиз ставкаси пасаяди.
Бу инвестицияларнинг ўсиши ва иқтисодий фаолликнинг кучайишига
олиб келади.
Агарда мамлакатда инфляция юз бераётган бўлса, “қиммат” пул сиёсати
юритилишига тўғри келади. Бу сиёсат кредитни “қиммат” қилиб, уни
олишни қийинлаштиради. Марказий банк пул таклифини
қисқартириш учун очиқ бозорда қимматли қоғозларини сотади, эҳтиёт
нормасини оширади ва ҳисоб ставкасини кўтаради.Пул таклифи
қисқариши натижасида фоиз ставкаси кўтарилади. Бу ўз навбатида
инвестицияларнинг қисқаришига, инфляцияни чеклашга олиб келади.
Шундай қилиб, Марказий банк мамлакат кредит-молия тизимига
бевосита таъсир қилиб, бутун иқтисодиётга ўз таъсирини кўрсатади.
Маърузачи: З.Аллаберганов 33
Маърузачи: З.Аллаберганов 34